Аёл секс пайти нима истайди – бу азалий жумбоқ жавоби топилдими? - BBC News O'zbek
Аёл нимани истайди? Бу саволга Зигмунд Фрейддан тортиб, Мэл Гибсонгача кўплаб зукко инсонлар жавоб топишга ҳаракат қилганлар. Аммо ўнлаб йиллик тадқиқотларга қарамай, олимлар ҳануз аёллар жинсий майлини аниқ ва умумий бир таъриф билан ифодалай олишмаган. Унинг қандай ишлаши, қандай механизмларга асосланиши эса ҳали ҳамон номаълум.